Тьяго "Барса"га қайтиши мумкин

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара "Барселона"га қайтиши мумкин, дея хабар берди "Diario Sport" нашри. Каталонияликлар ёзда бир қанча трансферларни амалга оширмоқчи. Агарда футболчининг ўзи билан келишувга эришилса, 31 ёшли испан 10 йилдан сўнг собиқ жамоасига қайтиш эҳтимоли бор. 

Тьяго ушбу мавсумдаги жароҳатлар сабаб "Ливерпуль"нинг 17 та ўйинида майдонга туша олмади. Бундан ташқари, Клопп ёзда катта трансферлар бўлишини айтиб ўтди. Асосан ярим ҳимоя кучайтирилади. Бу Алькантарага кейинги мавсумда таркибдан жой топилмаслигига олиб келиши мумкин. 

Маълумот учун, ярим ҳимоячи 2020 йилда "Ливерпуль" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!