Тьяго "Ливерпуль"ни тарк этмоқчими?

Бир неча кун олдин Тьяго Алькантарага Саудия Арабистони клубларидан қизиқишлар борлиги ҳақда миш-мишлар тарқалганди. Мерсисайдликларнинг янги ярим ҳимоячилар сотиб олиши 32 ёшли испанни клубни тарк этишини англатишини таъкидлашди. Аммо Фабрицио Романо бундай хабарларни инкор қилмоқда. 

Журналистнинг сўзларига кўра, Тьяго бор эътиборини "Ливерпуль"га қаратган ва жамоасини ўзгартирмоқчи эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Алькантаранинг "қизиллар" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. У кейинги йил клубни тарк этиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!