Тьяго Мотта - А Серияда февраль ойининг энг яхши мураббийи! Унинг жамоаси мазкур ойдаги ҳамма ўйинда ғалаба қозонган (фото)

Италия А Сериясида февраль ойининг энг яхши мураббийи маълум қилинди. Унга кўра, "Болонья" бош мураббийи Тьяго Мотта мазкур номинацияда ғолиб, деб топилди. 

Мутахассис бошчилигидаги клуб февралда 5 та ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Тўплар нисбати эса 14:3 ни ташкил этади. 

Маълумот ўрнида, "Болонья" айни пайт А Серия турнир жадвалида 51 очко билан 4-ўринда бормоқда. 

мотта

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!