U-16 Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларни бошлади

Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бораётган U-16 Ўзбекистон терма жамоаси учун 2-9 декабрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ташкил этилмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентда жойлашган “Чиғатой” базасига йиғилган футболчиларимиз кеча дастлабки машғулотларни ўтказди.

Бугундан Олим Шокиров мураббийлиги остидаги ўсмирлар терма жамоамизнинг умумий гуруҳ машғулотларига старт берилади. Йиғин доирасида иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган.

Мазкур машғулотларга мураббийлар штаби 25 нафар футболчини жалб этган.

Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати:
1. Нажафалиев Байрам
2. Жўрабеков Самандар
3. Мусулмонов Aтҳам
4. Бахтиёров Жавоҳир
5. Aбдуразоқов Миркамол
6. Тодоров Кирил
7. Тўхтасинов Тоҳир
8. Ўрозов Жаҳонгир
9. Поёнов Суннат
10. Ҳусанов Aбдуқодир
11. Қохоржонов Aсад
12. Ҳабибуллаев Нодир
13. Усмонов Мухаммадали
14. Хайруллаев Aлишер
15. Исламов Риан
16. Бегларханов Aсад
17. Ўринбоев Муҳаммадали
18. Жумахонов Пўлат
19. Пазилдинов Муҳриддин
20. Aкбаралиев Шаҳзод
21. Aкрамов Шаҳзод
22. Aсомиддинов Диёрбек
23. Ҳакимов Aзиз
24. Ҳожибоев Сардор
25. Турдимуродов Рустам

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!