U-17 ЖЧ. Эрон Бразилияни супер камбэк эвазига таслим қилди
17 ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1-турдан ўрин олган бир қанча учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Англия Янги Каледонияни 10:0 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, Аргентина Сенегалга имкониятни бой берди. Эрон эса Бразилияни камбэк эвазига таслим қилди. Япония минимал ҳисобда Полша устидан ғалаба қозонди.
Япония - Польша ўйинида японияликлар минимал ҳисобда зафар қучди. Учрашувдаги ягона гол 76-дақиқада Такаока томонидан урилди. Ушбу ғалабадан кейин Япония гуруҳида 2-ўринга чиқиб олди. Польша эса 4-поғонага тушиб кетди.
Аргентина - Сенегал ўйинида Диуф 6 ва 38-дақиқаларда голлар уриб, орадаги фарқни иккитага оширди. 92-дақиқада эса Руберто ҳисобни қисқартирди.
Сенегал 3 очкони қўлга киритиб, "D" гуруҳида 1-ўринга чиқиб олди. Аргентина 3-поғонадан жой олди.
Янги Каледония - Англия учрашувида инглизлар жавобсиз 10 та гол уришга муваффақ бўлди. Ўйинда Жастин дубль қилган бўлса, Рассел-Денни, Диблинг, Ачимпонг, Амо-Амеяу, Нванери, Ханье, Харрисон, Макаллистерлар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
Мазкур учрашувдан кейин Англия гуруҳида пешқадамга айланди. Янги Каледония эса 4-поғонага тушиб кетди.
Бразилия - Эрон баҳсида дастлаб Райан ҳисобни очди. Биринчи тайм сўнггида Замани ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи бўлим бошида Баражеҳ фарқни қисқартирган бўлса, Таҳери имкониятларни тенглаштирди. 73-дақиқада Голизадеҳ ғалаба голини урди.
Шу тариқа, Эрон "C" гуруҳида 2-ўринга чиқиб олди. Бразилия эса 3-поғонага жойлашди.
Фикрлар