U-17 ЖЧ. Португалия пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб, финалга йўл олди
Ўсмирлар ўртасида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг ярим финал учрашувлари ҳам ўз ниҳоясига етди.
Ярим финалнинг иккинчи баҳсида Португалия терма жамоаси Бразилия билан куч синашиб, пенальтилар сериясида муваффақиятга эришди (6:5). Беллашувнинг асосий вақтида эса ҳисоб очилмаган эди.
Маълумот ўрнида, Португалия терма жамоаси финалда Италияни енгган Австрия терма жамоаси билан тўқнаш келади.
- Халқаро - U17 Жаҳон чемпионати
- Semi-finals
Португалия U17
П.С.
0
:
0
24.11.2025 21:00
Бразилия
Маълумот ўрнида, Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида Италияга 3:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашган эди.



Фикрлар