U-17 ЖЧ: Қайси жамоанинг ғолиб бўлиш эҳтимоли юқори? Ўзбекистон ҳам номзодлар қаторидан жой олдими?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳам старт олди. Машҳур нашрлардан бири "AlJazeera" ушбу Жаҳон чемпионати ҳақида билишимиз керак бўлган айрим муҳим маълумотларни, турнир иштирокчилари, турнир сеткаси, шунингдек, чемпион бўлиш учун асосий фаворитларни ҳам эълон қилди. Ушбу номдодлар ичида ҳам Ўзбекистон U-17 терма жамоаси номи тилга олиниб, алоҳида эътироф этилди.

Tecno

Бразилия — Қатардаги турнирда асосий фаворит ҳисобланади.
U-17 жаҳон чемпионатида бешинчи маротаба ғолиб бўлишга интилаяпти.
Жанубий Америка чемпиони сифатида Бразилия минтақа жамоалари орасида энг кучли саналади ва бу унвонини рекорд 14 марта қўлга киритган.

Нигерия терма жамоасининг бу сафарги жаҳон чемпионатига чиқа олмагани бразилияликларнинг 2025 йилги мундиалдаги энг муваффақиятли жамоа эканини англатади.

Португалия ва Франция ҳам чемпионлик учун асосий номзодлар.
Португалия июнда учинчи U-17 Европа чемпионлигини қўлга киритди.
Франция эса катта турнирларда кўпинча яхши натижа қайд этади.

Германия 2023 йилги жаҳон чемпионати ғолиби бўлса-да, Европа чемпионатида гуруҳдан ўта олмагани сабабли бу сафар улардан юқори натижа кутилмайди.

Икки маротаба Жаҳон чемпиони бўлган Мексика ҳам турнирнинг асосий фаворитларидан ҳисобланади, уларнинг бу финал босқичидаги иштироки эса саккизинчи марта кетма-кет бўлмоқда.

Шу билан бирга, Осиё чемпионлари Ўзбекистон ва Саудия Арабистони эса кутилмаган натижалар кўрсатиши мумкин бўлганлар сифатида эътиборга лойиқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!