U-17 Осиё кубогига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди

Осиё футбол конфедерацияси 2023-йил Таиландда бўлиб ўтадиган U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш маросими вақтларини маълум қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 30 март куни соат 16:00да Бангкок шаҳрида онлайн тарзда ўтказилади. Маълумот ўрнида, Осиё Кубогида 17 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланади. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитой, Қатар ва Лаос билан биргаликда 4-саватчадан жой олган.

Маълумот учун, Осиё Кубоги 2023 йилнинг 3-20 май кунлари ўтказилади. Гуруҳ баҳслари фақат битта ўйиндан иборат бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!