U-17 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум

CHERY AUTO

Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилнинг 14–31 май кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўйича маълумот тақдим этди. Унга кўра, мазкур тадбир 2026 йилнинг 12 февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.

Tecno

Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақа ғолиби сифатида 1-саватчадан ўрин олган.

Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги FIFA Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2026 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Бу ҳақда ЎФА маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!