U-21 Биринчилиги. Тимур Кападзе шогирдлари "Сурхон" дарвозасига жавобсиз 9 та тўп киритди
Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Локомотив" ўз уйида "Сурхон" жамоасини қабул қилди. Пойтахтимиздаги ТТЙМИ стадионида кечган учрашувда Тимур Кападзе бошқарувидаги ёш "темирйўлчилар" меҳмонлар дарвозасига жавобсиз 9 та тўп киритишди.
"Қўқон-1912" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик ҳам голларга бой бўлди ва якунда қўқонликлар 5:3 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Муҳаммад Одиловнинг 3 та тўпи эса "Қизилқум" ёшларига "Сўғдиёна" устидан йирик ғалабани тақдим этди.
Фикрлар