U-23 Осиё чемпионатининг энг қиммат ўйинчилари Топ-10 рўйхатидан ўзбекистонлик футболчи ўрин олди (Фото)
Хабарингиз бор, айни пайтда Таиланднинг Бангкок, Сонгхла ва Бурирам шаҳарларида 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Transfermarkt.com нашри ушбу биринчиликдаги энг қимматбаҳо футболчилар рўйхатини тузиб чиқди. Эътиборга молик томони шундаки, Топ-10да Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Азизжон Ғаниев ҳам бор. Ҳамюртимизнинг трансфер нархи 1,1 миллион еврога баҳоланиб, 7-ўринни эгаллаган.
Энг қиммат футболчилар сифатида иорданиялик Мусо Сулаймон Ал-Таамарий ва Жанубия кореялик Чонг Ву Ён қайд этилган. Уларни нархи 2 миллон евро. 3-ўрин япониялик Кеита Эндога тегишли. Унинг трансфери 1,6 миллион евро.
Қуйида Transfermarkt.com томонидан тузиб чиқилган Топ-10 рўйхат билан танишишингиз мумкин:
Фикрлар