U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон дастлабки турда ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамига айланди

CHERY AUTO

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг гуруҳ босқичи учрашувлари давом этмоқда. "С" гуруҳдан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турда Ливанни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Tecno

Учрашувнинг 24-дақиқасида Амирбек Саидов ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг дастлабки дақиқаларида эса Равшан Хайруллаев орадаги фарқни иккига оширди. 57-дақиқада эса Сардор Баҳромов чиройли гол киритиб, ҳисобни йирик 3:0 кўринишига келтирди. Аммо Ливан футболчиси Шахин Леонардо Фара ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб, ҳисобни қисқартирди. Ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Шахин яна дарвозамизни ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди —3:2.

Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳнинг иккинчи учрашуви Жанубий Корея ва Эрон ўртасида бўлиб ўтди ва ушбу баҳсда ҳисоб очилмади.

  • Осиё - ОФК U23 Осиё кубоги
  • Гуруҳ босқичи
109028.png

Ўзбекистон

  • Ravshan Hayrullayev 50'
  • Sardorbek Bakhromov 57'
  • A. Saidov 24'
Полный рабочий день
3 : 2

07.01.2026 19:00

131106.png

Ливан U23

  • Leonardo Farah Shahin 66'
  • Leonardo Farah Shahin 90'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
07/01/2026 21:40
Маглубиятга тенг галаба.Эх.Хайдаров футбол 90 дакика ва уйинни галаба козонаётган махалда галабани ушлаб колиш учун вакт чузмай,уйин темпини улдирмай охиригача хужумкор уйнаш керак .Узинг хам укиб ол ва болаларга хам укдир.Охирида манашу утказган 2 туп панд бермаса булди.