U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ишончли ҳисобда Жанубий Кореяни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги давом этмоқда. "C" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 48-дақиқасида Беҳруз Каримов кучли зарба йўллаб, ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқада Саидумархон Саиднуруллаев ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳда 7 очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи пағонани эса Жанубий Корея 4 очко билан банд этди ва кейинги босқичга йўл олди.

  • Осиё - АFC Чемпионат U23
  • Гуруҳ босқичи
109028.png

Ўзбекистон

  • Bekhruz Karimov 48'
  • Saidumarkhon Saidnurullayev 70'
Тугаган
2 : 0

13.01.2026 16:30

63315.png

Сборная Республики Корея (U23)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!