U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон кейинги босқичга чиқа оладими?

CHERY AUTO

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги доирасида Корея Республикаси терма жамоасига қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичининг ушбу муҳим учрашуви чорак финал йўлланмаси масаласига аниқлик киритиб беради.

Tecno

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоамиз айни пайтда “C” гуруҳида Корея билан биргаликда 4 очко жамғарган. Бугунги баҳсдаги ғалаба вакилларимизга гуруҳ пешқадами сифатида чорак финал йўлланмасини тақдим этади.

Параллел учрашувда Эрон ва Ливан ёшлар терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Чорак финал йўлланмаси учун имкониятлар

Мусобақа регламентига кўра, Ўзбекистон Корея Республикасини мағлуб этса, “C” гуруҳида 1-ўрин билан чорак финалга чиқади. Параллел баҳсда Ливаннинг ғалабаси ҳам жамоамизни кейинги босқичга чиқишига хизмат қилади.

Агар Эрон Ливанни мағлуб этса, Корея билан учрашувдаги дуранг натижа ҳам жамоамизни кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин.

Регламентга асосан:

Ўзбекистон — Корея Республикаси ўйинида голли дуранг (1:1, 2:2, 3:3) қайд этилса, параллел баҳсдаги натижадан қатъи назар, Ўзбекистон ва Корея Республикаси чорак финалга йўл олади (ўзаро ўйинлардаги урилган голлар ҳисобига кўра).

Агар 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилса:

Эрон Ливанни камида икки тўп фарқи билан мағлуб этса — Эрон кейинги босқичга чиқади.

Эрон Ливанни бир тўп фарқи билан мағлуб этса (1:0, 2:1) — Ўзбекистон чорак финалга йўл олади.

Эрон 3:2 ҳисобида ғалаба қозонса, тўплар нисбати тенглашади ва Ўзбекистон ҳамда Эрон ўртасида сариқ-қизил карточкалар сони ҳисобга олинади.

Кореяга қарши учрашув олдидан

Жамоамиз кеча ушбу баҳс олдидан расмий машғулотни ўтказди. Футболчимиз Нурлан Ибраимов ОАВ вакилларига берган интервьюсида жамоа учрашувга тўлиқ тайёр эканини ва футболчилар майдонга фақат ғалаба учун тушишини таъкидлади:

“Эрон билан ўйин қийин бўлишини билардик. Энди навбатдаги баҳс биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз.”

Маълумот учун, 3-турдан ўрин олган барча учрашувлар Тошкент вақти билан соат 16:30'да бир вақтда бошланади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Корея Республикасига қарши оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда майдонга тушади.

Учрашув Саудия Арабистонининг Риёд шаҳридаги “Prince Faisal Bin Fahd” стадионида бўлиб ўтади.

Бу ҳақда ЎФА расмий канали хабар берди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!