У автоголлар сонини мингтага етказиб қўйди
Англия премьер-лигасининг 37-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” ва “Астон Вилла” жамоалари ўртасидаги учрашувда қизиқ статистика қайд этилди.
“Астон Вилла”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувнинг 20-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Серхио Регилон ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Шу тариқа, “Тоттенхэм” футболчиси Англия премьер-лигасидаги автоголлар сонини мингта етказди.
Opta Sport тарқатаётган маълумотларга қараганда, бу натижа 10483 кун давомида қайд этилган. Англия премьер-лигаси тарихидаги биринчи автоголни 1992 йилнинг августида “Ноттингем Форест” дарвозабони Марк Кроссли ўз дарвозасига киритиб қўйган эди.
Фикрлар