У "Барселона"да қолмоқчи, аммо...

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Роберто каталонияликлар сафида қолмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 29 ёшли испаниялик футболчи "кўк-анор ранглилар" билан янги узоқ йиллик шартнома имзолаш ниятида. Томонлар ўртасидаги келишув 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган. “Барса” раҳбарияти ушбу шартномани фақатгина 1 йилга узайтиришни таклиф қилмоқда.

Роберто "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум жами 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

“Барселона” Ла Лига мусобақа жадвалида 71 очко билан 3-ўринда бормоқда. Аммо Рональд Куман шогирдлари 1- ва 2-ўринда бораётган “Атлетико” ҳамда “Реал”дан 1 та ўйин кам ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!