У "Барселона"га ортиқ керак эмас
"Барселона" клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Серхи Робертонинг жамоадаги келажак тақдири борасида якуний қарорга келди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 29 ёшли испаниялик футболчи "кўк-анор ранглилар"га ортиқ керак эмас. Шу сабабли, унинг ёзда бошқа жамоага ўтиш эҳтимоли жуда юқори.
Робертонинг “Барса” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Клуб раҳбарияти уни келаси йил текинга қўйиб юбормаслик учун шу ёзда сотиб юбормоқчи.
Серхи Роберто жорий мавсум "Барселона"да жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар