У дунё футболини забт этади

“Зенит” ҳужумчиси Малком “Барселона”даги собиқ жамоадоши Артур ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

- Артур менинг дўстим ва у билан кўп мулоқот қиламан. Бир неча йилдан кейин у дунёнинг энг зўр футболчиларидан бирига айланади. Чунки у доио юқори савияга интиладиган ўйинчи, - деди Малком.

Якунланган мавсумда Артур каталонияликлар сафида 21 та ўйинда учта гол урди ва ёзда  “Ювентус” клубига кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!