У Франция терма жамоасида кимлигини кўрсатиб қўйди
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн “ЖЧ-2022” Европа минтақаси саралашининг 3-турида Босния ва Герцеговинага (1:0) қарши ўйинда жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Бу "Барселона"нинг 30 ёшли ҳужумчиси учун терма жамоа сафидаги 35-гол сифатида қайд этилди. Бунинг учун унга 89 та ўйин керак бўлди.
Шу тариқа, Гризманн Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Давид Трезегени (71 та ўйинда 34 та гол) ортда қолдирди ва 4-ўринга кўтарилиб олди.
Ҳозирча, Гризманндан юқори ўринларда Мишель Платини (72 та ўйинда 41 та гол), Оливье Жиру (106 та ўйинда 44 та гол) ва Тьерри Анри (123 та ўйинда 51 та гол) қайд этилган.
Фикрлар