У Гвардиолани яна "Барса"га қайтармоқчи

"Барселона" клуби собиқ президенти Жоан Лапорта 2021 йилда ўтказиладиган президентлик сайловида иштирок этмоқчи.

“Мен Гвардиоланинг “Барселона”га қайтишини жуда хоҳлайман. Аммо, Пеп ҳозир “Манчестер Сити”ни бошқаряпти, шунинг учун унинг ўзи бу борада қарор қабул қилиши керак. Гвардиола - “Барселона”нинг яратувчи мураббийи. Аксарият каталонияликлар яна жамоани у бошқаришини хоҳлайди”, - дейди Лапорта.

Айтиш лозимки, Жоан Лапорта 2003-2010 йилларда “Барселона” президенти сифатида фаолият олиб борган. Унинг раҳбарлигида жамоа 4 карра Испания чемпиони ва 2 карра УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!