У жамоани ўз ортидан эргаштира олмайди

“Рома” афсонаси Франческо Тотти римликларнинг истеъддли футболчиси Николо Дзаньоло ҳақида фикр билдирди.

Тотти 23 ёшли ҳужумкор футболчининг асосий камчиликлари нималарда намоён бўлаётганини таҳлил қилиб берди.

- Дзаньолонинг майдондаги ролини биласизларми? У қайси позицияда ўйнаши керак?

Бу саволларга жавобни ҳеч ким билмайди.

Николо қанот ҳужумчиси сифатида ўйнаса, тўғри қарор қабул қилишда оқсайди. Шу боис, жамоани ўз ортидан эргаштира олмайди. Футболда турли даражалар мавжуд. Зўр ўйинчилар ва чемпионлар бор. Агар олдинга қадам ташламоқчи бўлсангиз, иштиёқ ва мақсад тўғри бўлиши керак, - деди Франческо Тотти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!