У кетадими? Моуриньо барча миш-мишларга очиқ жавоб берди

ОАВда "Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фаолиятини ПСЖда давом эттириши ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Португалиялик мутахассиснинг шахсан ўзи бу гап-сўзларга муносабат билдирди: "Рома"ни яхши кўраман. Мен мағлуб бўлишни ёқтирмайман, аммо бу ерда имкониятни бой берсам ҳам мухлислар мени яхши кўради, ҳурман қилади. Улар билан муносабатларимиз аъло даражада. Клуб ва унинг атрофидаги инсонлар билан ҳам барчаси жойида.

Ҳозирча, трансфер бозорида нималар қила олишимизни, кимларни харид қилишимизни билмайман. Мен бу ер ўзимга ёққани учунгина "Рома"даман".

Маълумот учун, 59 ёшли мутахассис ўтган мавсум бошида римликлар бошқарувига келиб, дебютидаёқ Европа Конференциялар лигасини ютишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!