У Роналдунинг ўрнини эгаллайди

“Ювентус” ёзда Криштиану Роналдуни “Манчестер Юнайтед”га қўйиб юборганидан кейин гол уриш масаласида жиддий муаммога дуч келди.

Туринликлар чемпионат бошланганидан бери атиги 23 та гол урди ва бу кўрсаткич бўйича кучли ўнликка кирувчи жамоалар ўртасида энг охирги натижани қайд этиб турибди.

Шу боис, “Ювентус” раҳбарияти жамоага кўп гол ура оладиган ҳужумчи таклиф қилишни маъқуллади. Улар бу вазифага “Бавария”нинг сўнгги йиллардаги энг зўр тўпурари Роберт Левандовскини  олиб келмоқчи.

Бундеслига чемпиони польшалик ҳужумчини сотиб юборишга тайёр. Мюнхенликлар унинг ўрнига Эрлинг Холандни олиш бўйича иш бошламоқчи.

Ёзда Европанинг энг зўр тўпурарлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!