У сочлари рангини ўзгартирди (ФОТО)

"Тоттенхэм" клуби ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эрик Ламела соч турмагини ўзгартиришга қарор қилди.

“Шпорлар”нинг твиттердаги саҳифасида жойлаштирилган суратда 28 ёшли футболчи сочини оқ рангга бўяб олганини кўриш мумкин.

Посмотреть изображение в Твиттере

Ламела жорий мавсум АПЛда 17 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)