У тез орада Зиданнинг ўрнини эгаллайди

“Реал” клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийлигига италиялик таниқли мутахассис Массимилиано Аллегрини таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Перес бундан уч йил муқаддам ҳам Аллегрини ўз клубига таклиф қилган эди. Бироқ, ўшанда италиялик мураббий “Ювентус”да фаолият юритаётгани боис, Испанияга кўчиб ўтишга кўнмаган эди.

Айни пайтда Аллегри янги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Маълумотларга қараганда,  томонлар ўзаро ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлаб юборган.

Бундан ташқари, Флорентино Переснинг қўлида Зинедин Зиданнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган яна икки мутахассиснинг рўйхати бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!