У "Ювентус"ни фақат "Барселона" учун тарк этади
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьяничнинг келажаги ҳамон сўроқ остида қолмоқда.
30 ёшли футболчи туринликлар таркибини фақатгина "Барселона" учунгина тарк этишга тайёр, дея хабар бермоқда Tuttosport.
Пьянич учун даъвогарлик қилаётган ПСЖ ва "Челси" клубларининг таклифлари футболчининг агенти томонидан рад жавобини олиб улгурди.
Жорий мавсумда босниялик хавбек туринликлар сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 гол ва 4 голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар