U21 Биринчилиги. 7-тур баҳслари дуранглар билан бошланди
Бугун U21 Биринчилигида 7-тур учрашувлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган учта беллашув ҳозиргина ўз ниҳоясига етди. Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Параллель равишда кечган “Қўқон-1912” – “Машъал” (1:1) ва “Андижон” – “Бунёдкор” (0:0) қарама-қаршилигида ҳам ғолиб номи аниқланмади.
Бугунги беллашувлардан сўнг турнир жадвали қуйидаги кўринишда.
Фикрлар