U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойдан устун келди

U23 Осиё кубоги "В" гуруҳи доирасидаги Япония - Хитой баҳси бўлиб ўтди. Учрашув "мовий самурайлар"нинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Беллашувдаги ягона голни 8-дақиқада Матсуки киритди. 17-дақиқада эса номинал мезбонлар бир киши кам бўлиб қолди. Нисио ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди. Бироқ Хитой бир киши кам бўлиб қолганлар японлар дарвозасига йўл топа олмади.

Шу тариқа, кунчиқар ўлка вакиллари ўз гуруҳида пешқадамга айланиб олди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!