U23 Осиё кубоги финали. Япония - Ўзбекистон баҳсини эронлик ҳакамлар бошқариб боради

Эртага Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги финали бўлиб ўтади. Унда Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма Япония билан тўқнаш келади.

Ушбу учрашувни эронлик рефере Моунд Бонядифард бошқариб боради. Эронлик ҳакам ҳозиргача фақат бир бор ўзбек жамоалари иштирокидаги учрашувда бош ҳакам сифатида ишлаган. 2021 йил ОФК кубоги доирасида "Насаф"нинг "Ли Ман" клубига қарши беллашувида айнан Бонядифард ишлаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон - Япония баҳси 20:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!