“Уч миллат кубоги”: Ўзбекистон аёллар термаси Қирғизистондан устун келди

 

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида  аёллар терма жамоалари ўртасида “Уч миллат кубоги” халқаро турнири давом этмоқда.

Кеча, 17 август куни Ўзбекистон аёллар термаси мусобақа мезбони Қирғизистонга қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида зафар қучди. Людмила Карачикнинг дубли ва Лианна Норбекованинг голи Ўзбекистонга ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда Қозоғистонга қарши майдонга тушган Ўзбекистон аёллар термаси 7:0 ҳисобида зафар қучганди.

“Уч миллат кубоги”
Бишкек, Қирғизистон
17 август, пайшанба

Қирғизистон – Ўзбекистон  1:3

Голлар: Рамина Цой (61) – Лианна Норбекова (19), Людмила Карачик (59, 70).

Ўзбекистон:  Лайло Тилавова,  Холида Дадабоева (Нозима Камолтоева, 74), Ирода Турдалиева (Мавлуда Мунавварова, 46), Махфуза Туропова (Шаҳноза Қурбонова, 83), Махлиё Сарикова, Нилуфар Қудратова, Мафтуна Шоимова, Зумрад Назарова, Людмила Карачик (Диёра Ҳабибуллаева,79), Юлдуз Набиева (Насиба Хожиева,74), Лианна Норбекова (Умида Зоирова, 59).

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

О

ТН

1

Ўзбекистон

2

2

0

0

6

+9

2

Қирғизистон

2

1

0

1

3

+1

3

Қозоғистон

2

0

0

1

0

-10

 

Мусобақанинг қолган учрашувлари қуйидагича кўриниш олган:

18 август, жума
16:30 Қозоғистон – Қирғизистон

19 август, шанба
16:30 Ўзбекистон – Қозоғистон

20 август, якшанба
16:30 Ўзбекистон – Қирғизистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!