Уч мураббий алмаштирган гранд клуб чорак асрдаги энг ёмон натижасини қайд этди

"Арсенал" Англия чемпионати 2019/20 мавсуми якунларига кўра, саккизинчи поғонани банд этди.

Бу лондонликлар учун 1994/95 мавсумидан сўнг энг ёмон иккинчи натижаси бўлди, ўшанда "Арсенал" 12-ўринни банд этган эди. 1996 йил жамоа бошқарувига Арсен Венгер келганидан сўнг, унинг қўли остида клуб 2018 йилгача олтинчи ўриндан пастки поғонани банд этмаган эди.

Жорий мавсумда "Арсенал"ни уч мураббий Микель Артета, Фредрик Юнберг ва Унаи Эмери бошқарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!