Уч нафар ҳамюртимиз Matchroom нинг "йилнинг энг яхши боксчиси" номинацияда даъвогарлик қилмоқда
Профессионал бокс оламидаги таниқли промоутерлик компанияларидан бири Matchroom ўз боксчилари орасида 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқламоқда.
Аҳамиятлиси, унда 2023 йилда бўлгани каби уч нафар ўзбекистонлик профессионал боксчи - Исроил Мадримов, Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Шаҳрам Ғиёсов "йилнинг энг яхши боксчиси" номинацияда даъвогарлик қилмоқда.
Овоз бериш жараёни Matchroom расмий сайтида ўтказилмоқда. Овоз бериш 6 январь куни якунига етади.
Маълумот ўрнида, Matchroom мижозлари ҳисобланувчи Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов 2024 йил давомида иккитадан жанг ўтказди. Муроджон Аҳмадалиев эса якунланаётган йилда битта жанг ўтказиб, ғалабага эришди.
Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси маълум қилди
Фикрлар