"Учинчи ўйинда гуруҳдан чиқишимиз ҳал бўлади" - терма жамоамизнинг собиқ футболчиси қуръа ҳақида нималар дейди?
Куни кеча Вашингтонда “ЖЧ-2026” учун қуръа ташлаш маросими ўтказилганидан хабарингиз бор.
Бизнинг миллий терма жамоамиз жой олган “К” гуруҳида Португалия, Колумбия бор ва Янги Каледония, Ямайка ҳамда Конго ғолиби жойлашади.
Табиийки, миллий терма жамоамизнинг бўлажак мундиалдаги илк иштирокидан аввалги қуръа барчамизда жуда катта қизиқиш уйғотди. Рақиблар аниқ бўлгач эса қизғин фикрлар билдирилмоқда.
Терма жамоамизинг собиқ футболчиси Анвар Ғофуров Sports.uz учун фикрлари билан ўртоқлашди.
- Терма жамоамиз жой олган гуруҳ сизда қандай таассурот қолдирди?
- Авваламбор, ҳамма мухлисларни табриклайман. Узоқ йиллар кутилган кун, кундан-кунга янада яқинроқ. Албатта, гуруҳимизга камида битта фаворит жамоа тушиши кутилганди ва бу Португалия бўлгани алоҳида хурсанд қилади. Чунки бу жамоада кўп мухлисларига эга машҳур Криштиану Роналду бор. Колумбия ҳам яхши ва кучли жамоа. Гуруҳимиз қолганлардан қолишмайдиган, кучли терма жамоалардан иборат.
- Аслида қуръадан аввал кимларни рақиб сифатида тасаввур қилгансиз?
- Менга қолса, гуруҳда биз билан ким бўлишини умуман фарқи йўқ эди. Жаҳон чемпионатида кучсиз рақиб деярли йўқ. (Кюрасо, Кабо-Верде ва Гаити терма жамоалари ҳақида маълумотим йўқ). Мен мухлис сифатида маза қилиб қуръани томоша қилдим.
- Гуруҳдан чиқиш имкониятимизни қандай баҳолайсиз?
- Ўйлайманки, бизни терма жамоамиз гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаради. Бу ишни ҳал қилиш учун бизда етарлича кучли терма жамоамиз, бор деб биламан.
- Илк ўйинни Колумбияга қарши бошлашимиз сизнингча яхшими?
- Ҳа, бу яхши. Колумбия терма жамоаси ҳам биринчи ўйинини ўтказади. Уларда ҳам озгина бўлса-да, босим ва ўйинда ўзаро келишмовчилик эҳтимоли бўлади. Учинчи ўйинга биз тўртинчи саватдан ўрин олган терма жамоага қарши оптимал ҳолатда келамиз. Шу учрашувда гуруҳдан чиқишимиз ҳал бўлади.
- Португалия ва Роналдуга қарши ўйиндан нима кутасиз?
- Ҳозирги кунда Португалия - бу аввалгидек 3-4 кучли футболчи ва Роналду эмас. Ҳозир бу терма жамоа фаворитлардан бири ҳамда кучли ўйинчилардан иборат. Ҳар бир чизиқда номдор футболчилари бор, жамоа.



Фикрлар