Учрашувни барбод қилган Каземиро айбни бошқалардан қидиряпти

  • 4 сентябрь, 2024, 09:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасининг учинчи турида ўз мухлислари кўз ўнгида қақшатқич мағлубиятга учради.

Tecno

Манчестерликларнинг дарвозасига киритилган учта голдан иккитаси бразилиялик легионер Каземиронинг хатолари туфайли юзага келди. Шундан сўнг унинг ўрнига  танаффусда бошқа ўйинчини майдонга туширишди.

Маълумотларга қараганда, Каземиро жамоада ўзини ноқулай ҳис қилаётганидан нолимоқда. Тажрибали футболчига бош мураббий Эрик тен Хаг қўллаётган янги тактик схемалар умуман ёқмаган.

Янги мавсумда Каземиро учта учрашувда қатнашиб, уларнинг бирортасида ўзини кўрсата олмади. Ёзда бу чарм тўп устаси Саудия Арабистонига кетиши айтилганди. Бироқ трансфер амалга ошгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!