УЕФА
Ads

УЕФА Европа лигаси дастлабки турида бўлиб ўтган “Арсенал” ҳамда “Кёльн” клублари ўртасидаги баҳсда содир этилган тартибсизликлар юзасидан ўзининг якуний қарорини эълон қилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, шу куни Лондонга ташриф буюрган минглаб чиптасиз германиялик ишқибозлар стадионга киришга уринишди. Бунинг учун улар йўлларида тўғри келган буюмларни синдиришди ва ёқиб юборишди. Шу сабаб ўйин белгиланган вақтдан бир соат кечроқ бошланган эди.

УЕФА ушбу ҳолат юзасидан немис клубига 60 минг евро жарима тўлаш ҳамда “Арсенал”га етказилган зарарни қоплаш ҳақида қарор қабул қилди.