УЕФА
Ads

УЕФА ижроқўми ҳарбий ҳаракатлар бўлиб ўтаётган худудларда учрашувлар ўтказишни таъқиқлади.

Украина худудида 30 кунлик ҳарбий ҳолат жорий этилгани боис УЕФА 12 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Шахтёр” ва “Лион” учрашуви Харковда ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда УЕФА бош котиби ўринбосари Жоржо Маркетти айтиб ўтди.

“УЕФА шаъфелигидаги мусобақалар ҳарбий ҳаракатлар ўтказилаётган худудларда ўтказилмайди.

“Шахтёр” ва “Лион” жамоалари баҳси эса Харковда бўлмайди. Аммо, ҳозирча ушбу ўйин қайси шаҳарда ўтказилишини ҳам билмаймиз”, - дейди Маркетти.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган “Ворскла” – “Арсенал” баҳсини Полтовадан Киевга кўчирган эди.