УЕФА Суперлига клубларини мусобақадан четлатса, янги мавсумда уларнинг ЕЧЛдаги ўрнини қайси жамоалар эгаллаши мумкин?

Англия, Испания ва Италиянинг гранд клублари янги ташкил этилган Суперлигада иштирок этиш учун янги мавсумдан бошлаб, Чемпионлар лигасидан “бадарға” қилиниши мумкин. Келинг, агар ушбу клублар чиндан ҳам ЕЧЛдан четлатилса, 2021/22 йилги мавсумда қайси жамоалар уларнинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида бироз мулоҳаза юритиб кўрамиз.

Топ клубларнинг Чемпионлар лигасида иштирок этишдан бош тортиши саралаш босқичидаги вазиятни мураккаблаштирди. Англия, Италия ва Испаниядан тўрттадан клуб тўғридан-тўғри турнирнинг гуруҳ босқичига йўл олиши керак, аммо айнан мана шу мамлакатларнинг 12 та клуби Суперлигада иштирок этишга розилик билдирган. Ҳозирча ушбу “қўзғолон”дан сўнг, ҳар бир мамлакатдан нечтадан иштирокчи жалб этилиши ва улар қандай аниқланиши ҳақида тушунча йўқ. Энг осон вариант, албатта, инқилобчиларни ҳисобдан чиқариб ташлаш ва йўлланмаларни чемпионатда улардан кейинги ўринларни эгаллаган жамоаларга беришдир.

Суперлига. Прорыв или провал для «Манчестер Юнайтед»? » МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД в России и СНГ - русскоязычный сайт болельщиков | ManUtd.One

Англия

Агар ҳозирги вазиятни инобатга олиб фикр юритсак, "Лестер" ва "Вест Хем" инқилобчиларни олиб ташлаган ҳолда мавсумни Англиянинг тўртта энг яхши жамоалари орасида хотиржамлик билан якунланиш учун етарли очкога эга.

Аммо қолган иккита ўрин учун кураш давом этишини кўриш мумкин. "Эвертон", "Лидс" ва "Астон Вилла" Чемпионлар лигаси йўлланмалари учун асосий даъвогарларга айланади. Бирмингемликлар захирасида иккита ўйин бор ва шу сабабли, уларда ҳам кучли тўртликка кириш имконияти мавжуд.

пирло_3

Италия

Италияда Суперлиганинг учала аъзоси ҳам кучли тўртликдан жой олишган, гарчи "Ювентус" "Наполи"дан атиги икки очко олдинда бўлса-да, мавсум якунигача ҳали кўп нарса ўзгариши мумкин. Шунга қарамай, агар жадвалдаги ҳозирги ҳолатга назар солсак ва "Интер", "Милан" ҳамда "Ювентус"ни ўчириб ташласак, Чемпионлар лигасидаги ўринлар учун катта курашни кўрмаймиз. Чунки 4-ўриндаги “Рома” 5-ўринда қайд этилган “Сассуоло”дан нақд 8 очкога илгарилаб кетган.

пирло2

Испания

Испанияда бу ҳолат худди Италиядаги вазият билан деярли бир хил. Бизнинг жадвалда 4-ўринда қайд этилган “Реал Сосьедад” 5-ўриндаги “Гранада”дан 8 очко кўп жамғарган. Мавсум якунланишига саноқли турлар қолганини инобатга олсак, “Сосьедад” ўз ўрнини бериб қўйишига ишониш қийин.

пирло3

Кучли бешлик чемпионатлари орасида Франция ва Германия грандлари Суперлигага қўшилишдан бош тортмоқда. Улар бу борада УЕФАнинг позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёр.

Янги ташкил этилган турнирнинг президенти Флорентино Перес бўлди. Жоэль Глэйзер ("Манчестер Юнайтед") ва Андреа Аньелли ("Ювентус") президент ўринбосарлари этиб тасдиқланди. Маълум бўлишича, бош ҳомий машҳур JP Morgan банки бўлади. Улар лигага 4,6 миллиард фунт сармоя киритишга тайёр. Банк ўз маблағларини трансляция ҳуқуқларини сотишдан ва келажакдаги бошқа даромадлардан қайтаришни режалаштирмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, Суперлига ташкил этилиб, гранд клублар Чемпионлар лигасини тарк этган тақдирда ҳам, ушбу тарихий мусобақа ўз нуфузини йўқотмайди. Аксинча, Европада янги грандлар пайдо бўлади. Футбол ҳар икки ҳолатда ҳам ҳеч нарса йўқотмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
22/04/2021 05:03
Баракалла Косимов, узи бизга чет эллик мураббий нима кераги бор, узимизни пулни счетга бериб юбориш, бундан кимдир манфаатдорми, Косимов, Бердиев, Бакоев яхши олиб боришаяптику, буларга Жасур Абдураимов хам кушилаяпти. Пахтакорни узимизни махаллий мураббийга берса хам яхши олиб боради.Навбахорга хам еш шижоатли мураббий куйиш керак, Жалилов энди утмайди, мен тушунмаяпман нега бир неча йиллардан бери ишсиз юрган Жалиловни куйишди, Навбахор синов майдоними. Дам олиб етган ерга экин экишга ухшайди. БРАВО КОСИМОВ ЯХШИЯМ СИЗ БОР ЭКАНСИЗ.АГМК гурухдан чика олмаса хам хафа булмаймиз.Муносиб каршилик курсатаяпти, кейинги уйинларга омад тилайман!
22/04/2021 14:04
Тугри гапиз. Узи терма жамоани Миржалолга бериш керак. Бир вактлар кадрига етмай олиб ташлашган терма жамоадан. Айримлар нолишган эди ундан уша пайт. Лекин уша вактлар Эронни хам мехмонда ютган Миржалол.
Омад жамоангга мураббий
Пахтакор урган АГМК дан уйнашни. Энди сенлар галаба козонмасанг булмайди. Намангандаги уйинда пенальтини бериш керак эмас эди. Хатто химоячи Сардорни оегига теккан булганда хам. Уйинни босими, рухиятига ва сунги дакикалар эканлигини хисобга олиш керак эди. Черан уша пенальтини четга тепиб юбориши керак эди. Бундай холатда 200 фоизлик пенальти булса бериш мумкин. Халкаро майдонда хамма Узбекистан жамоаларига омад.
Пахтакорнинг 35 мухлиси.

22/04/2021 14:06

Пахтакорнинг 35 йиллик мухлиси.

&
Турсун Ғани
22/04/2021 22:47
Келаси ўйинда мободо Пахтакор ғалаба қозонаолмаса Петр Хуюстирага ўша ерни ўзида жавобини бериб юбориш керак голландиясига кетсин йўқ бўлиб, ўзимизда иқтидорли мурабийлар кўп, хатто иқтидорли футболчилар хам кўп, дердийокларни ҳам кераги йўқ, ўйнашни, югуришни ҳоҳламаса Анзуру, Кремецларни Фарух Сайфиевларни ҳам жавобини бериш керак, бемалол йошларга ишонч билдириш керак. Дарвоза соҳасида ҳам ўзгариш қилиш керак. Мана АГМК удалади ку янги чиқган турнирида ғалаба қозониб, кучли рақиблари билан дранг ўйнаб, натижалар қайд этмоқда, бу турнирда Пахтакор чалик кўп қатнашган жамоалар жуда кам, натижалар ҳамшунга яраша бўлиши керакда.