Асосий мазмунга ўтиш

УЕФА Туркиядан Чемпионлар лигаси финали мезбонлигини олиб қўйиши мумкин

Улар футболни сиёсатга аралаштириб юборишмоқда.

УЕФА вице-президенти Мишель Ува Истанбулдан Чемпионлар лигаси финали мезбонлигини олиб қўйилиши мумкинлигини айтди.

Таъкидлаш керакки, бу Туркиянинг Суриядаги курдларга қарши олиб бораётган ҳарбий операцияси билан боғлиқ. Боиси, Туркия терма жамоаси футболчилари жорий ой Евро-2020 саралаш учрашувларида ушбу ҳарбий ҳаракатларни очиқчасига қўллаб-қувватлашган эди.

“Биз спортни сиёсатга аралаштирмаймиз. Чунки, биз ҳали ҳам БМТ, Европа иттифоқи ёки бошқа давлатларга таъсир ўтказа олмаймиз. Аммо, биз бу борадаги қарорни ижроия қўмитаси ва ташкилот раҳбари билан бирга қабул қиламиз”, - дейди Ува.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулдаги “Отатурк” стадиони жорий мавсум ЕЧЛ финалини ўзида қабул қилиши белгилаб қўйилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ