УЕФА яна бир жиддий ўзгаришга қўл урмоқчи

УЕФА футбол бўйича Европа чемпионати иштирокчилари сонини 32 тага етказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 2028 йилдан бошлаб турнир қоидаларига ўзгартиришлар киритилиши тахмин қилинмоқда. Катта эҳтимол билан Буюк Британия ва Ирландия кенгайтирилган мусобақага биринчи бўлиб мезбонлик қилади.

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) Еврода иштирокчилар сонининг кенгайишига қарши чиқди. Ташкилотнинг фикрича, бундай ўзгаришлар турнир сифатига катта таъсир кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдан буён Европа чемпионатининг финал босқичида 24 та терма жамоа иштирок этиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Аббосхон Ахмедов
10/03/2022 08:55
Ирландия умуман фудболдан четлаштирилган ва фудбол уйнамас эдику