УЕФА янги қоидани мажбурий тарзда қўлламайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

УЕФА ўз мусобақаларида футболчилар можаро пайтида оғзини ёпиб гапиргани учун автоматик тарзда қизил карточка кўрсатилмаслигини маълум қилди.

The Athletic хабарига кўра, Европа футболи раҳбарияти бу ҳақда пайшанба куни аъзо ассоциацияларга расмий ахборот юборган.

Шу тариқа, IFAB томонидан жорий йил апрель ойида қабул қилинган янги қоида Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Конференциялар лигаси, шунингдек, Европа чемпионати ва Миллатлар лигаси баҳсларида мажбурий тарзда амал қилмайди.

УЕФА баҳсли вазиятларда ҳакамларга ўз хоҳишига кўра қарор қабул қилишни тавсия этмоқда. Бироқ агар футболчи оғзини ёпиб гапириши спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракат сифатида баҳоланса, унга сариқ карточка кўрсатилиши лозим.

Бундан ташқари, УЕФА VAR ваколатларини ҳам кенгайтиришга қарор қилди. Энди видеоассистентлар нотўғри тайинланган бурчак тўпларини ҳам текшириши мумкин. Агар ҳакам хато қилгани тасдиқланса, бурчак тўпи ўрнига дарвозадан зарба белгиланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!