Уэльс терма жамоаси бўлажак ўйинларда етакчи футболчисининг хизматидан фойдалана олмайди

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи Англияга қарши бўладиган ўртоқлик учрашувида Уэльс терма жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, “Ювентус”нинг икки аъзосида коронавирус аниқлангач, Рэмзи ҳам карантинга олинган. Ҳозирча унинг УЕФА Миллатлар лигаси доирасидан ўрин олган Ирландия ва Болгария терма жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этиши ҳам сўроқ остида турибди.

Англия – Уэльс учрашуви 8 октябрь куни “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!