Уэльс терма жамоаси "Манчестер Юнайтед" қароргоҳида шуғулланади

Уэльс терма жамоаси Тринидад ва Тобагога қарши бўлажак ўртоқлик ўйинига "Манчестер Юнайтед"нинг Каррингтондаги қароргоҳида тайёргарлик кўради.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра уэльсликлар устози Райан Гиггз МЮ раҳбарияти билан жуда яқин алоқаларда эканидан фойдаланиб бунга руҳсат олган. Қайд этиш лозимки, Гиггз 1991-2014 йилларда “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилган ва жами 963та ўйинда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, Уэльснинг Тринидад ва Тобагога қарши ўйини 20 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!