Уэльс – Хорватия учрашувида "Реал"нинг икки юлдузи жароҳат олишди
Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган Уэльс – Хорватия (1:1) беллашувида "Реал" ярим ҳимоячилари Лука Модрич ва Гарет Бэйл жароҳат олишди.
Модрич рақиб ҳужумини тўхтатишга уринди ва Харри Уилсонга нисбатан қўполлик ишлатди. Ушбу вазиятда хорватиялик футболчининг ўзи жароҳат олди. Модрич майдонни тарк этаркан, у ўнг оёғида қадам ташлай олмади. Баҳснинг 90-дақиқасида унинг ўрнига Милан Бадель майдонга туширилди.
Бэйл ҳам жароҳат олди. У ўйин охиригача майдонда ҳаракат қилишга мажбур бўлди. Сабаби, Уэльс бош мураббийи Райан Гиггз 3 та ўзгартиришни амалга ошириб бўлган эди. Ушбу беллашувда Бэйл гол уришга ҳам эришди.
Фикрлар