"Уфа" "Краснодар" футболчисини сотиб олди

"Уфа" клуби "Краснодара" ярим ҳимоячиси Артём Голубевни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда "Чемпионат" нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, бошқирдистонликлар 21 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш имкониятидан фойдаланишган ва 2023 йилга қадар шартнома имзолашган. Ҳозирча трансфер нархи эълон қилинмаяпти.

Маълумот учун, “Уфа” Голубевни ўтган йилнинг ёзида “Краснодар”дан ижарага олган эди. У жорий мавсум 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!