UFC 226 турнири натижалари. Кормье чемпион, Нганна мағлуб бўлди ва бошқалар

Кеча Лас-Вегасда UFC 226 турнири бўлиб ўтди.

Даниэль Кормье Стипе Миочични биринчи раунддаёқ нокаутга учратди ва оғир вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби бўлди.

Деррик Льюис Франсис Нганнани мағлуб этди. (29-28; 29-28; 30-27).

Майк Перри Пол Фелдерни ер тишлатди (29-28; 28-29; 29-28).

Энтони Петтис иккинчи раундда Майкл Кьеза устидан ажойиб ғалаба қозонди.

Халил Раунтри Гекхана Сакини биринчи раундда нокаутга учратди.