UFC 244 турнирининг барча натижалари билан танишинг

Хабарингиз бор, бир неча соатлар аввал АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида UFC 244 турнири ўз якунига етди. Унинг марказий жангида Хорхе Масвидал Нейт Диас устидан ғалаба қозониб, BMF камарини қўлга киритди. Шунингдек, яна бир қатор ажойиб жанглар ҳам бўлиб ўтди. Қуйида ушбу турнирнинг барча натижалари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Хорхе Масвидаль VS Нейта Диаса -3 раундда Хорхе техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Даррен Тилл VS Келвина Гастелум- ҳакамлар қарорига кўра Даррен Тилл ғолиб чиқди.

Стивен Томпсон VS Висенте Люке – ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Томпсон зафар қучди.

Деррек Льюис VS Благоя Иванова -ҳакамлар қарорига кўра, ғалаба Льюисга тақдим этилди.

Кевин Ли VS Грегора Гиллеспи -биринчи раундда Кевин нокаут билан ғалаба қозонди

Прелим

Кори Андерсон  VS Джонни Уокера -Биринчи раундда Андерсон техник нокаут эвазига ғолиб чиқди.

Шейн Бургос VS Маквана Амирхани – Шейн 3 раундда техник нокаут билан зафар қучди.

Эдмен Шахбазян VS Брэда Тавареса -Биринчи раундда Шахбазян нокаутга учратиб ғалаба қозонди.

Жаирзиньо Розенштруйк VS Андрея Орловского – Жаирзиньо биринчи раунддаёқ Беларусь вакилини нокаутга учратди

Кэтлин Чукагян VS Дженнифер Майю -ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, Кетлин зафар қучди.

Лайман Гуд VS Ченса Ранкаунтера -учинчи раундда техник нокаут эвазига Лайман Гуд ғалаба қозонди.

Хаким Даводу VS Хулио Арсе -ҳакамлар қарорига кўра, Хаким ғолиб чиқди.