Бугун Америка Қўшма Штатларининг Лас Вегас шаҳрида "UFC 261" турнири бўлиб ўтишидан хабардорсиз. Ушбу саҳифада жангларни матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади. Энг сўнгги вазиятлардан бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади:

ЯНГИЛАШ


9:25: Шу билан "UFC 261" турнири якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

9:19: Камару Усман иккинчи раунднинг аввалидаёқ Масвидални чуқур нокаутга учратди. Супер зарба. Бу уларнинг тўқнашувига қўйилган катта нуқта!

9:14: Биринчи раунд ўта ёрқин ўтди. Тик ҳолатда ҳам партерда ҳам жуда актив жанг олиб борилди. Кичик устунлик Усман тарафида. 

9:01: Жангчилар октагонга кўтарилиб келмоқдалар. 

8:52: Навбат асосий жангга етиб келди. Камару Усман (18-1-0) - Хорхе Масвидаль (35-14-0) чемпионлик жангини ўтказадилар. Бунгача бўлган тўқнашувлар фонида бу жанг янада қизиқарли ўтиши шарт. 

gettyimages-1314277520-2048x2048

8:43: Роуз Намаюнас ажойиб ҳай-кик ва граунд-энд-паунд билан Жанг Вейлини мағлуб этди. Энг чиройли нокаут бўлиши аниқ. Агар мэйн-ивентда кутилмаган ҳолат юз бермаса...

8:33: Баҳс иштирокчилари октагонга чиқиб келмоқда. 

8:29: Энди Вейли Жанг (21-1-0) - Роуз Намаюнас (10-4-0) жангини томоша қиламиз. Яна бир чемпионлик кураши. 

gettyimages-1314276466-2048x2048

8:20: Валентина Шевченко Жессика Андрадени 2-раунддаёқ мағлубиятга учратди. Ҳакам жангни тўхтатди. Техник нокаут. 

8:16: Биринчи раундда Валентина бир нечта муваффақиятли тэйк-даун амалга оширди. Жессикани ишлашга бермади. Қирғизистонлик жангчи раундни ўз ҳисобига ёздириб қўйди, десак бўлади. 

8:07: Жангчилар октагонда. Бошланяпти!

8:02: Навбат чемпионлик жангларига. Валентина Шевченко (20-3-0) - Жессика Андраде (21-8-0)

gettyimages-1314271140-2048x2048

7:48: Крис Уайдман зарба бериб, оёғини синдириб олди. Жуда оғир жароҳат. Урая Ҳолл ҳеч нарсани тушунмай қолди. 

7:35: Урая Ҳолл (17-9-0) - Крис Уайдман (15-5-0) ўрта вазндаги жангчилар курашини бизга тақдим этадилар. Яна бир ажойиб жанг бизни кутиб турибди. 

gettyimages-1232507630-2048x2048

7:29: Жимми Крутнинг оёқлари "ишдан чиқди". Шифокорлар рухсат бермади. Оёқ суякларидан бирининг ўрни силжиган кўринади. 

7:15: Энтони Смит (34-16-0) - Жимми Крут (12-1-0) жанги бошланмоқда. Улар октагонга чиқиб келмоқда. 

6:58: Асосий жанглар бошланмоқда. Энг қизиқарли баҳслар олдинда. 

gettyimages-1314265556-2048x2048

6:45: Ренди Браун сабмишен эвазига ғалаба қозонди. Раунд давомида Оливейра бир нечта оғир зарбаларни ҳам қабул қилганди. 

6:29: Алекс Оливейра (22-9-1) - Ренди Браун (12-4-0) жанги бизни олдинда кутиб турибди. 

gettyimages-1314261231-2048x2048

6:25: Ҳакамлар баҳс сўнгидаги ҳолатни эмас, Грантнинг фаоллигини устун, деб билдилар. Дуайт очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. 

6:23: Секулич 3-раунд сўнгида Грантни қарийб мағлуб этганди. Вақт тугади. Катта эҳтимол билан, Стефанга ҳакамлар ғалабани беришади. 

6:17: Грант иккинчи раундда ўзини тиклай олди. Унинг қарши ҳужумлари хавфлироқ чиқди. 

6:11: Секулич биринчи раундни кичик устунлик билан якунлади. Иккинчи раундни кутамиз. 

6:02: Эндиги жанг Дуайт Грант (10-3-0) ва Стефан Секулич (12-3-0) ўртасида кечади. Жангчилар октагонда. Ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари. 

gettyimages-1314258936-2048x2048

5:45: Бренден Аллен биринчи раунднинг сўнгги сонияларида оғритиш усули билан рақибини мағлубиятга учратди. Роберсон оёқларини бериб қўйди ва мана шу мағлубиятга сабаб бўлди. Қойил, тажриба ўз сўзини айтди. 

5:36: Навбатдаги жуфтлик: Карл Роберсон (9-3-0) - Бренден Аллен (15-4-0). Ўрта вазн тоифаси вакиллари. 

gettyimages-1314255685-2048x2048

5:30: Пэт Сабатини кутилганидек ғалабага эришди. 

5:28: 3-раундда Конелли мувозанатни тиклашга эришди. Аммо бутун жанг картинасини белгилашга бу етармикан? Ҳозир билиб оламиз. 

5:22: Иккинчи раундни ҳам Сабатини устунлик билан ўтказди. Партерда Конелли ҳеч нарса қила олмади. Пэт ҳам ортиқча фаоллик намойиш этаётгани йўқ. 

EzxwxybWUAIrBmk

5:16: Биринчи раунд деярли тенг курашлар остида кечди. Кичик устунликни Сабитини томонига бериш мумкин. У партерда фаолроқ ишлади. 

5:15: Эслатиб ўтамиз, бу турнирдан эътиборан мухлислар аренада бўлади. Бугун Жексенвилда ҳам ММА ихлосмандлари жам бўлган. 

5:14: Прелим жангларнинг биринчиси Пэт Сабатини ва Тристан Конелли ўртасида кечади. Жангчилар аллақачон октагонда. 

5:12: Ассалому алайкум, азиз UFC ихлосмандлари. "UFC 261"га хуш келибсиз. Матнли трансляцияни бошлаймиз. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар