"UFC 279" турнирида қайд этилган барча натижалар билан танишинг!

  • 11 сентябрь, 2022, 10:23
  • 1
  • MMA

Ҳозиргина "UFC 279" турнири ўз якунига етди. Унинг икки марказий жанги ҳам муддатидан аввал ўз якунига етди. Жумладан, Хамзат Чимаев 1-раунднинг ўзидаёқ Кевин Холландни "сабмишен" эвазига таслим этган бўлса, промоушеннинг яқин ўтмишдаги юлдузлари Нэйт Диаз ҳамда Тони Фергюсон қарама-қаршилиги 4 раунд давом этди. Унда ҳам Диаз бўғиш услуби билан зафар қучди. Шунингдек, бир қатор қизиқарли жанглар бўлиб ўтди. Қуйида "UFC 279" турнирида қайд этилган барча натижалар билан танишишингиз мумкин.

Асосий кард:

Нэйт Диас - Тони Фергюсон - Диаз 4-раундда бўғиш услуби билан зафар қучди,

Хамзат Чимаев - Кевин Холланд - Чимаев 1-раундда бўғиш услуби билан ғалаба қозонди. 

Ли Жинглиян - Даниэль Родригес - Родригес очколарга кўра (29-28, 28-29, 29-28) ғалаба қозонди.

Ирэн Алдана (Мексика) — Мэйси Чиассон (АҚШ) - Алдана 3-раундда техник нокаут билан зафар қучди.

Жонни Уокер (Бразилия)— Ион Куцелаба (Молдова) - Уокер 1-раундда бўғиш услуби билан ғалабага эришди. 

Прелим кард:

Хаким Даводу (канада) — Жулиан Эроса (АҚШ) - Эроса ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (30-27, 30-27, 30-27) ғалаба қозонди.

Денис Тюлюлин (Россия) — Жейми Пикетт (АҚШ) - Тюлюлин 2-раундда техник нокаут билан зафар қучди. 

Жейк Коллье (АҚШ)— Крис Барнетт (АҚШ) - Барнетт 2-раундда техник нокаут билан ғалабага эришди. 

Жайилтон Альмейда (Бразилия) - Антон Туркаль (Швеция) - Альмейда 1-раундда бўғиш услуби билан ғалаба қозонди. 

Эрта прелим:

Норма Дюмонт Виана (Бразилия)— Даниэль Вульф (АҚШ) - Виана ҳакамларнинг якдил қарорига мувофиқ (30-27, 30-27, 30-26) муваффақиятга эришди.

Чад Энхелигер (Канада) — Хейли Алатенг (АҚШ) - Алатенг ҳакамлар қарорига кўра (30-27, 30-27, 30-27 ) зафар қучди. 

Мелисса Мартинес (Мексика) — Элиса Рид (АҚШ) - Рид очколарга кўра (29-28, 29-28, 29-28 ) ғалаба қозонди.

Дериан Уикс (АҚШ) - Йохан Лайнесс (Канада) - Лайнесс очколарга кўра (29-28, 28-29, 29-28) ғалабага эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kurbonov
11/09/2022 10:55
sssa