Асосий мазмунга ўтиш

MMA

UFC бразилиялик жангчини допинг сабабли дисквалификация қилди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси UFC нинг антидопинг сиёсатини бузгани учун дисквалификация қилинди.

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси Маркос Рожерио де Лима UFC нинг антидопинг сиёсатини бузгани учун дисквалификация қилинди. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар бермоқда.

Де Лимада UFC тақиқлаган анастрозол моддаси борлигини аниқланган. Хабар қилинишича, спортчи анастрозолни буюриш зарурлигини тасдиқловчи тиббий ҳужжатларни тақдим этган. Бироқ, Маркос рецептланган препаратда тақиқланган модданинг мавжудлигини текширолмади ва шу тариқа бу ҳақда лигани хабардор қила олмади.

Анастрозол жангчи танасидан иккинчи марта топилди. Тақиқланган модда биринчи марта унинг намунасида 2017 йилда аниқланган. Антидопинг қоидаларига кўра, де Лиманинг дисквалификацияси узайтирилди. Энди жангчи 2026 йилнинг 24 январидан бошлаб октагонга қайтиши мумкин бўлади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ