UFC. Чандлернинг Макгрегорга қарши жангги бекор бўлгани ростми? Спортчининг ўзи жавоб берди
Енгил вазн тоифасида UFC’нинг собиқ чемпиони Майкл Чандлер ирландиялик машҳур ММА жангчиси, енгил ва ярим енгил вазн тоифасида икки карра UFC’нинг чемпиони Конор Макгрегор билан жанги UFC 303 турнири доирасида бўлиб ўтадими ёки йўқлигини айтди.
“Айни пайтда бу ҳақда жуда кўп миш-мишлар юрибди, аммо жанг ҳали ҳам ўз кучида. Бу 29 июнь куни бўлиб ўтади”, — деди Чандлер.
Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни лига раҳбарияти Дублинда Конор Макгрегор ва Майкл Чандлер иштирок этиши керак бўлган матбуот анжуманини бекор қилган ва бу ўз навбатида жангнинг бекор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлганди.
Майкл Чандлер фаолияти давомида 23 ғалаба ва 8 мағлубият қайд этган. У ўзининг охирги жангини UFC 281 турнири доирасида Дастин Порьега қарши ўтказган ва мағлуб бўлган.
Фикрлар